Тошкентда ММА бўйича Осиё чемпионати бошланди

Тошкентда ММА бўйича Осиё чемпионати бошланди

Тошкентда ММА бўйича Осиё чемпионати бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Турнирда Осиёнинг 23 давлатидан спортчилар иштирок этмоқда.

Мусобақалар қитъадаги энг йирик спорт тадбирларидан бири доирасида ташкил этилган. Иштирокчилар турли вазн ва ёш тоифаларида энг кучли спортчи номини қўлга киритиш учун баҳс олиб бормоқда.

Очлиш маросимида Ўзбекистон Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, халқаро ташкилотлар ва спорт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

Осиё ММА ассоциацияси президенти Гордон Танг ҳамда Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Азиз Тошпулатов ўз чиқишларида иштирокчиларга омад тилади. Улар спорт мамлакатлар ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. Шунингдек, Осиёда ММА ривожи халқаро мусобақалар даражаси ўсиши билан боғлиқ экани қайд этилди.

Таъкидланишича, мазкур чемпионат Япониянинг Айти–Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари саралаш мусобақасининг тўртинчи ва ҳал қилувчи босқичи ҳисобланади. Ғолиб ва совриндорлар Саудия Арабистонида ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ўзбекистон терма жамоаси турнирда 50 нафар спортчи билан иштирок этмоқда. Улар турли вазн ва ёш тоифаларида мамлакат шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг