Андижон ва Хайнань ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар
Андижон ва Хайнань ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни кунларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги вилоят делегацияси Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Вилоят раҳбари ташриф доирасида Хайнань провинцияси губернатори Лю Сяомин ҳамда бошқа расмий шахслар, шунингдек, ишбилармон доира вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Андижон вилояти ва Хайнань провинцияси ўртасида кўп томонлама стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, инновациялар, технологиялар, транспорт-коммуникация тизими ҳамда туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Хайнань провинциясидан Андижонга махсус рейсларни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси доирасида алоҳида лойиҳаларни амалга ошириш ва барча йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорлик битимлари имзоланди.