Ўзбекистон Хитойда кам углеродли амалиётларни ўрганмоқда.

Ўзбекистон Хитойда кам углеродли амалиётларни ўрганмоқда.

Ўзбекистон Хитойда кам углеродли амалиётларни ўрганмоқда.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитой Халқ Республикасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар учун кам углеродли ривожланиш ва углерод нейтраллигига эришиш бўйича салоҳиятни ошириш дастури амалга оширилмоқда, унда Ўзбекистон вакили иштирок этмоқда.

Ўзининг тренинги доирасида «Oʻzbekneftgaz» АЖ бошқаруви раисининг маънавият ва маърифий ишлар, давлат тили ва гендер сиёсати бўйича маслаҳатчиси замонавий экологик ва энергетика ёндашувларини ўрганишга қаратилган халқаро курсларда қатнашмоқда.

Тўлиқ грант асосида ташкил этилган ўқув дастурида тингловчилар учун бугунги кундаги долзарб экологик ва энергетик масалаларга бағишланган илмий-амалий маърузалар ҳамда амалий машғулотлар ўрин олган.

Малака ошириш дастури доирасида Хитой Фанлар академияси илмий тадқиқот маркази олимлари, Глобал энергия интернет-бирлашмасини ривожлантириш бўйича халқаро ташкилот мутахассислари, Пекин университети доцентлари ҳамда Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича тадқиқотлар институти илмий ходимлари томонидан маърузалар ўқилиши режалаштирилган.

Маърузалар кам углеродли ривожланиш истиқболлари, нефть-газ саноатида атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, табиий ресурсларни тежашга қаратилган тизимли лойиҳалар ҳамда Марказий Осиёда кечаётган интеграция жараёнлари каби глобал мавзуларни қамраб олади.

Шунингдек, ўқув дастури доирасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида ташкил этилган Хитой–ШҲТ илмий-техникавий ва инновацион ҳамкорлик маркази, ШҲТ намойиш зонасидаги «яшил» кам углеродли инновациялар технопарки ҳамда Чиндао шаҳридаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ускуналарини ишлаб чиқарувчи «Данен» корхоналарига ташрифлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, тингловчилар Сҳиндао шаҳридаги юқори технологияларни ривожлантириш зонасида ифлосланиш ва углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича тажриба паркининг “яшил трансформация” модели ҳамда “TELD NEW ENERGY” компаниясининг углерод чиқиндилари ноль даражага тенг юқори технологик биносини эксплуатация қилиш тажрибаси билан ҳам яқиндан танишадилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг