Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз саёҳатни бекор қилади

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз саёҳатни бекор қилади

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз саёҳатни бекор қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Таиланд ҳукумати мамлакатга визасиз кириш ҳамда чегарада виза бериш (Visa on Arrival) тизимига ўзгартириш киритиш таклифини маъқуллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ҳужжатга мувофиқ, 2024 йил 15 июлдан бошлаб 93 давлат, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун Таиландга кириш учун жорий этилган 60 кунлик визасиз тартиб бекор қилинади.

Ушбу Қарор маҳаллий “Royal Gazette”да эълон қилингач, орадан 15 кун ўтиб амал қила бошлайди. Эълон кейинги ҳафта берилиши кутилмоқда.

Янги тартибларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ҳам Таиландга визасиз кира олмайди. Виза олиш учун thaievisa.go.th.   сайти орқали онлайн мурожаат қилинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг