Ўзбекистонда компьютерлар билан таъминланиш ошди

Ўзбекистонда компьютерлар билан таъминланиш ошди

Ўзбекистонда компьютерлар билан таъминланиш ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга ўртача 76 та шахсий компьютер тўғри келган.

Кўрсаткич аҳолининг шахсий компьютерлар билан таъминланганлик даражаси сўнгги йилларда барқарор ўсиб бораётганини кўрсатмоқда.

Йиллар кесимида кўрсаткич қуйидагича шаклланган:

2010 йил — ҳар 100 та хонадонга 12 та компьютер;

2015 йил — 47 та;

2020 йил — 60 та;

2025 йил — 76 та.

Маълумотлар мамлакатда уй хўжаликларининг рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари кенгайиб бораётгани ва рақамли инфратузилма даражаси ўсиб бораётганини акс эттиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг