Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Австралия билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Австралия билан ҳамкорликни муҳокама қилдиЎзбекистон Ички ишлар вазирлиги Австралия билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ички ишлар вазирлигида Австралиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Джон Гирин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Австралия Элчиси ўз чиқишида самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожланиб бораётганлигини эътироф этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, айниқса полиция соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш давр талаби эканлигига урғу берди
Томонлар Ўзбекистон ва Австралия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, терроризм, экстремизм, одам савдоси, кибержиноятлар ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш ҳамда ушбу йўналишларда ўзаро илғор тажрибалар алмашиш истиқболларини муҳокама қилдилар.