Самарқанд вилояти АҚШ диаспораси билан лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

Самарқанд вилояти АҚШ диаспораси билан лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

Самарқанд вилояти АҚШ диаспораси билан лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШнинг Нью-Йорк штатида ташкил этилган бизнес форум доирасида Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев бошчилигидаги делегациянинг ватандошлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда АҚШда истиқомат қилаётган ватандошлар билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, логистика ҳабини ташкил этиш орқали экспорт ҳажмини кўпайтириш ҳамда ҳудуднинг туризм соҳасидаги имкониятлари, сайёҳлар учун замонавий автомобиллар ижарасини йўлга қўйиш, ИТ парк негизида қўшимча хизматларни ривожлантириш эвазига янги иш ўринлари яратиш, АҚШ билан савдо алоқаларини кенгайтириш учун логистика ечимларини берадиган лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Вилоят раҳбари Самарқандда инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, инфратузилманинг изчил ривожланаётгани ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ишларга алоҳида тўхталди.

Шунингдек, хориждаги ватағдошларнинг билим ва тажрибасидан самарали фойдаланиш, уларни ҳудуд иқтисодиётига жалб қилиш муҳим эканлиги таъкидланди.

Мулоқотлар давомида иштирокчилар янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ таклифларини билдиришди. Томонлар истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан галдаги вазифаларни белгилаб олишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг