Hamkorbank Бошқарув Кенгашининг янги раисини тайинлади
Hamkorbank Бошқарув Кенгашининг янги раисини тайинлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Hamkorbank“га янги бошқарув раиси тайинланди. Полшалик банкир Рафал Юшчак “Hamkorbank“ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Тегишли қарор 2026 йил 13 май куни банк Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинди.
2021 йилдан буён банкка раҳбарлик қилиб келган Баҳтиёржон Жўраев бошқарув раиси ўринбосари лавозимини эгаллади.
Рафал Юшчак халқаро банк секторида 26 йилдан ортиқ тажрибага эга. У турли йилларда Полша, Украина ва Беларусдаги йирик молиявий институтларда, жумладан PKO BP, FUIB Ukraine (PUMB), Getin Holding, Alfa-Bank Belarus ва Alfa-Bank Украинада раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Фаолияти давомида Юшчак банк бизнесини ривожлантириш, рақамли трансформация ва янги молиявий маҳсулотларни жорий этиш йўналишларига ихтисослашган.
У Гданск университетини «Тарих» мутахассислиги бўйича тамомлаган, шунингдек Франциянинг Руан шаҳридаги ”Эсоле Супéриеуре де Соммерсе”да банк иши ва молия йўналишида таҳсил олган.