Ўзбекистонда “Pharma Eurasia” кўргазмасида тиббий туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистонда “Pharma Eurasia” кўргазмасида тиббий туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистонда “Pharma Eurasia” кўргазмасида тиббий туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Pharma Eurasia & Med Tech 2026" кўргазмаси доирасида навбатдаги учрашув cоғлиқни сақлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида "International Chamber of Healthcare and Medical Tourism" ташкилоти вакиллари билан бўлиб ўтди.

Учрашувда ташкилотнинг халқаро экспертларини Ўзбекистонга жалб қилиш, мамлакатимиз тиббий инфратузилмасининг жорий ҳолати билан танишиш, шунингдек, клиникалар ва тиббиёт муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда эксперт баҳосини бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон томонидан соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тиббий инфратузилмани модернизация қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот тақдим этилди.

Шунингдек, музокаралар чоғида Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш истиқболлари, мамлакатнинг минтақавий тиббий хизматлар маркази сифатидаги салоҳияти, хорижий пациентларни жалб қилиш имкониятлари ҳамда миллий тиббиёт соҳасини халқаро миқёсда тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар тажриба алмашиш, халқаро стандартларни жорий этиш ва узоқ муддатли экспертлик ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашув якунлари бўйича иштирокчилар соғлиқни сақлаш ва тиббий туризм соҳасида конструктив мулоқотни давом эттириш ҳамда ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг