Ўзбекистон делегацияси Ҳалабдаги тўқимачилик фабрикасига ташриф буюрди

Ўзбекистон делегацияси Ҳалабдаги тўқимачилик фабрикасига ташриф буюрди

Ўзбекистон делегацияси Ҳалабдаги тўқимачилик фабрикасига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳалаб шаҳрида жойлашган “Al Faisal Spinning” тўқимачилик корхонасига ташриф ташкил этилди. Мазкур корхона ип йигириш соҳасида фаолият юритиб, синтетик ҳамда аралаш толалар асосида юқори сифатли ип маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Корхона маҳсулотлари тўқимачилик саноати учун муҳим хомашё манбаи ҳисобланади. Айни пайтда бу ерда 400 дан ортиқ ишчи меҳнат қилиб, ишлаб чиқариш жараёнлари замонавий технологиялар асосида йўлга қўйилган.

Ташриф давомида делегация аъзолари ишлаб чиқариш қувватлари, технологик жараёнлар ва маҳсулот турлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, тўқимачилик соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, “Al Faisal Spinning” корхонаси Ҳалаб тўқимачилик саноатида муҳим ўрин эгаллаб, ички ва ташқи бозорларга маҳсулот етказиб беришда фаол иштирок этиб келмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг