Ўзбекистон ва Сербия бандлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Сербия бандлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Сербия бандлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жураев Сербия Республикаси Меҳнат, бандлик, фахрийлар ишлари ва ижтимоий сиёсат вазири Милиса Джурджевис Стаменковски билан учрашди.

Учрашув давомида меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш, касбий кўникмаларни баҳолаш ва тан олиш тизимларини такомиллаштириш, бандлик хизматларини рақамлаштириш, ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат бозорига интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, муносиб меҳнатни таъминлаш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш, ижтимоий мулоқотни ривожлантириш ва халқаро меҳнат стандартларини илгари суриш йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг