Ўзбекистон Суриядаги форумда ўзининг электр жиҳозларини намойиш этди

Ўзбекистон Суриядаги форумда ўзининг электр жиҳозларини намойиш этди

Ўзбекистон Суриядаги форумда ўзининг электр жиҳозларини намойиш этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурия Араб Республикасининг Алеппо шаҳрида "Сурия–Ўзбекистон иқтисодий форуми" бўлиб ўтмоқда. Мазкур форум икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ҳамда қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Форумда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси M.Yunusov бошчилигидаги Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Тадбир давомида юртимизда ишлаб чиқарилаётган электротехника маҳсулотлари, тармоқнинг экспорт салоҳияти ҳамда хорижий ҳамкорлар учун яратилаётган имкониятлар тақдим этилмоқда.

Шунингдек, форум доирасида Сурия ишбилармон доиралари билан B2B учрашувлар ўтказилиб, маҳсулот етказиб бериш, савдо алоқаларини кенгайтириш ва саноат кооперациясини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Ушбу форум Ўзбекистон электротехника маҳсулотларини Сурия бозорига олиб кириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги экспорт йўналишларини шакллантириш ҳамда икки томонлама амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг