Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шухрат Халмухамедов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қатар давлатининг Доҳа шаҳрига расмий ташриф билан борди.
Унда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Шухрат Халмухамедов, Қатар Бош вазир ўринбосари ва мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдулраҳмон бин Ҳассан Ал Тани билан учрашди.
Учрашув давомида минтақадаги хавфсизлик соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар ва янгиликлар кўриб чиқилди, мавжуд шароитлар ҳисобга олинган ҳолда ҳарбий ҳамкорлик ва қўшма мувофиқлаштириш жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.