Ўзбекистон 798 километрлик газ тармоқларини таъмирлайди

Ўзбекистон 798 километрлик газ тармоқларини таъмирлайди

Ўзбекистон 798 километрлик газ тармоқларини таъмирлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Hududgazta’minot» АЖ маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2026 йилда ггаз таъминоти тизимини модернизация қилиш, тармоқлар созлигини текшириш ҳамда технологик йўқотишларни камайтириш мақсадида кенг кўламли ишларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Хусусан, 93 минг км газ қувурлари ва улардаги қурилмалар улама ҳамда бирикмалари махсус асбоб-ускуналар ёрдамида назоратдан ўтказилади. Шунингдек, 16,2 минг км ер ости газ қувурлари мобил лабораториялар ва махсус қурилмалар орқали текширилиб, 40,2 минг дона газ тақсимлаш пунктида техник кўрик ишлари амалга оширилади.

Дастур доирасида 400 та газ тақсимлаш пунктини мукаммал таъмирлаш, 6,6 минг км газ тармоқларини босим остида зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш, шунингдек, 15,7 минг км ер усти газ тармоқларини эстетик жиҳатдан тартибга келтириш белгиланган.

Бундан ташқари, 218,7 мингта аҳоли хонадонининг табиий газ таъминоти тизимини уч босқичли тизимдан икки босқичли тизимга ўтказиш режалаштирилган.

Тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 797,8 км газ тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек, 71,2 км янги газ қувурларини қуриш ишлари амалга оширилади.

Шу билан бирга, 218 658 та хонадонни икки босқичли тизимга ўтказиш ҳамда ушбу ҳудудлардаги 1 803 та газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш орқали технологик йўқотишларни камайтириш чоралари кўрилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг