Ўзбекистон ва Британия Кенгаши ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Британия Кенгаши ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Британия Кенгаши ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни кунларда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Сардор Ражабов бошчилигидаги делегация Лондон шаҳрида бўлаётган Жаҳон таълим форумида (World Education Forum 2026) иштирок этиб, унинг доирасида қатор учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, С. Ражабов Бритиш Соунсил бош ижрочи директори Ссотт МсДоналд билан музокара ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида олий таълим, инглиз тили таълими, академик мобиллик ҳамда университетлар халқаро ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистонда олий таълим, фан, инновация ва профессионал таълим соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида фикр алмашдилар. Учрашувда инглиз тилини ўқитиш сифати, халқаро таълим дастурлари ва меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири экани таъкидланди.

Музокаралар чоғида келгусида ҳамкорликни янада амалий ва стратегик босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар олий ва профессионал таълим муассасалари учун инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш, университетларда инглиз тилида таълим бериш дастурларини кенгайтириш, университет бошқаруви ҳамда таълим сифати назоратини такомиллаштириш, талабаларнинг бандлиги ва замонавий кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Британия университетлари ўртасида қўшма дастурлар, академик мобиллик ва илмий ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда British Councilнинг Ўзбекистондаги фаолияти ва мамлакатимиз билан ҳамкорлиги юксак баҳоланди. Бугунги кунда ташкилот 100 дан ортиқ давлатда таълим, илм-фан ва маданий алоқалар соҳасида фаолият юритиб, Ўзбекистонда ҳам инглиз тили таълими, IELTS тизими ва халқаро академик ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшиб келмоқда.

Томонлар мулоқот якунида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида таълим соҳасидаги шерикликни янада мустаҳкамлаш ва амалий лойиҳаларни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг