Ўзбекистон ва Сербия меҳнат миграциясини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Сербия меҳнат миграциясини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Сербия меҳнат миграциясини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 19 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Сербия Республикасининг меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий сиёсат вазири Милиса Стаменковски билан учрашди.

М. Стаменковски Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаб, икки томонлама ҳамкорлик изчил ривожланаётганини таъкидлади.

Мулоқот давомида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик, миграция бўйича ҳукуматлараро битимни имзолаш, виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалалари юзасидан музокаралар ўтказилди.

Томонлар ўзаро шерикликни мустаҳкамлаш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг