Анвар Анваров Бриллиант лигаси босқичида бронза медалини қўлга киритди
Анвар Анваров Бриллиант лигаси босқичида бронза медалини қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шанхай шаҳрида енгил атлетика бўйича нуфузли мусобақалар туркуми — «Бриллиант лигаси»нинг янги мавсуми старт олди. Унда Ўзбекистон вакили Анвар Анваров эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида бронза медалини қўлга киритди.
Финалда Анваров 8,01 метр натижа қайд этиб, учинчи ўринни эгаллади ва босқич совриндорлари қаторидан жой олди.
Мусобақа ғолиби италиялик енгил атлетикачи Маттиа Фурлани бўлди. У 8,43 метр натижа кўрсатди. Иккинчи ўринни эса болгариялик Божидар Сарабоюков 8,07 метр натижа билан эгаллади.
Ўзбекистонлик спортчи учун ушбу натижа енгил атлетика бўйича энг кучли халқаро турнирлардан биридаги мавсумнинг муваффақиятли бошланиши бўлди.