Сирдарё Хитой билан инвестиция ва фармацевтика соҳаларини муҳокама қилди
Сирдарё Хитой билан инвестиция ва фармацевтика соҳаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Хитойда Guangzhou Shennong Advanced Agriculture Group Corporation ҳамда Boshen Group делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Очиқ ва амалий мулоқот шаклида ўтган суҳбатда Сирдарё вилоятида фармацевтика тармоғини ривожлантириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда Сирдарё туманида йирик логистика марказини ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашувда лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш, маҳсулотларни сақлаш ва экспорт логистикасини кучайтириш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Томонлар ҳамкорликни амалий натижалар билан давом эттириш ва яқин вақт ичида қатор лойиҳаларни бошлаш юзасидан фикр алмашдилар.