Самарқанд Хитой билан қадоқлаш саноати лойиҳаларини муҳокама қилди
Самарқанд Хитой билан қадоқлаш саноати лойиҳаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Хуршидбек Самиев бошчилигидаги вилоятимиз делегациясининг Хитой Халқ Республикасининг Хиамен шаҳридаги амалий учрашувлари давом этмоқда. Бу ташрифдан сўнг эълон қилинди.
Ташриф доирасида делегация аъзолари “Jinjiang WACOO Food Co., Ltd.” ҳамда “INNOVA PACKAGING GROUP.” компаниялари раислари билан музокаралар олиб борди.
Учрашув давомида “Jinjiang WACOO Food Co., Ltd.” компанияси томонидан Самарқандда ишлаб чиқарилаётган қуруқ меваларни замонавий қадоқлаш ва экспортбоп упаковка йўналишида ҳамкорлик таклиф қилинди.
“INNOVA PACKAGING GROUP” томонидан эса йирик саноат корхоналари учун экологик тоза биоқадоқлар ишлаб чиқариш лойиҳалари юзасидан тақдимот ўтказилди.
Мулоқотлар давомида Самарқанд вилоятида мазкур лойиҳаларни амалга ошириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда замонавий қадоқлаш саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.