Самарқанд вилояти Германия бизнеси билан лойиҳаларни муҳокама қилмоқда
Самарқанд вилояти Германия бизнеси билан лойиҳаларни муҳокама қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Шербек Буранов бошчилигидаги вилоят делегацияси Германиянинг Штутгарт шаҳрига борди.
Ташриф давомида халқаро қурилиш, урбанистика, инвестиция ва стратегик консалтинг йўналишларида фаолият юритувчи "В-Сонсулт Интернатионал Гроуп" раҳбари, Сенат аъзоси Манфред Г.Э.Г. Остервалд билан учрашув ўтказилди.
Унда келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда туризмни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув сўнгида Сенатор Манфред Г.Э.Г. Остервалд жорий йилнинг август ойида бир гуруҳ немис тадбиркорларидан иборат делегация вакиллари билан Самарқанд вилоятига ташриф буюришни ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишини маълум қилди.