Оҳангаронда Premier кондиционер заводи очилди
Оҳангаронда Premier кондиционер заводи очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Оҳангарон туманидаги “Eltech Industrial” технопарки ҳудудида Premier маиший техника маҳсулотлари, хусусан кондиционерлар ишлаб чиқариш заводининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур йирик лойиҳа Бирлашган Араб Амирликларининг Фажр Ал Мустақбал Генерал Традинг компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган бўлиб, унинг умумий қиймати 30 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Корхона 10 гектар майдонда барпо этилган бўлиб, 250 та янги иш ўрни яратилд. Энди йилига 4 миллион долларлик экспорт амалга оширилади ва қарийиб 87 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилади.
Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Қирғизистон ҳамда Афғонистон бозорларига экспорт қилиниши кўзда тутилган.
Жорий йилнинг февраль ойида Президентимиз Оҳангарон туманига ташрифи давомида ушбу лойиҳа фаолияти билан яқиндан танишиб, электротехника саноатини ривожлантириш, маҳаллийлаштириш ва экспорт салоҳиятини оши