Ўзбекистон ва EDF энергетика лойиҳаларини ривожлантиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва EDF энергетика лойиҳаларини ривожлантиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва EDF энергетика лойиҳаларини ривожлантиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Франциянинг «EDF» компаниясининг Марказий Осиё бўйича вакиллари Ив Барле ва Пер-Пол Антониссен билан учрашув ўтказди.

«EDF» электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳасида дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Мазкур компания атом энергетикаси, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш борасида улкан тажрибага эга.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон энергетика секторидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Бунда асосий эътибор ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш, инфратузилмани янгилаш ва илғор технологик ечимларни жорий этиш масалаларига қаратилди.

Учрашув иштирокчилари, шунингдек, истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, энергетика объектлари самарадорлигини ошириш ҳамда тармоқда узоқ муддатли стратегик шерикликни йўлга қўйиш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг