Камилла Раҳимова «Ролан Гаррос»нинг иккинчи босқичига чиқди

Камилла Раҳимова «Ролан Гаррос»нинг иккинчи босқичига чиқди

Камилла Раҳимова «Ролан Гаррос»нинг иккинчи босқичига чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камилла Раҳимова «Ролан Гаррос» турнирида муваффақиятли старт олиб, биринчи босқич учрашувида ғалаба қозонди.

Жаҳон рейтингида 89-ўринни эгаллаб турган теннисчи WTA рейтингида 33-поғонада бораётган румыниялик Жаклин Кристианга қарши кортга чиқди.

Учинчи сетгача давом этган баҳс Раҳимованинг ғалабаси билан якунланди:

Камилла Раҳимова — Жаклин Кристиан — 6:3, 4:6, 6:4

Учрашув кескин курашлар остида ўтиб, икки соатдан ортиқ давом этди. Раҳимова биринчи сетда ишончли ғалаба қозонган бўлса, иккинчи партияда рақибасига имкониятни бой берди. Бироқ ҳал қилувчи сетда ўзини қўлга олиб, баҳсни ғалаба билан якунлади.

«Ролан Гаррос»нинг иккинчи босқичида Раҳимованинг рақибаси Чехия вакили Каролина Мухова бўлади.

Мутахассислар таъкидлашича, «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирдаги муваффақиятли старт теннисчининг жаҳон рейтингида юқорилаши ва халқаро майдондаги позицияларини мустаҳкамлашида муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг