Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Ўзбекистон 02/08/2025 Тошкентдаги Шота Руставели кўчасида 25 августгача ҳаракат чекланади

Тошкентдаги Шота Руставели кўчасида 25 августгача ҳаракат чекланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шота Руставели кўчасида ҳаракат вақтинча чекланади — автобус йўналишларига ўзгариш киритилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

2025 йил 2 августдан 25 августгача Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасининг “Гранд Мир” меҳмонхонаси кесишмасидан Бобур кўчасигача бўлган қисмида реконструкция ишлари олиб борилади. Шу сабабли, мазкур орқали транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Қуйидаги автобус йўналишларига вақтинча ўзгартишлар киритилди:

18, 38, 58, 67 — Шаҳрисабз → Миробод → Нукус → Бобур → Ш. Руставели кўчалари орқали ҳаракатланади.

57, 81, 98 — Миробод → Юсуф Хос Ҳожиб → Бобур кўчалари орқали ҳаракатланади.

127 — Нукус → Муқимий кўчалари орқали ҳаракатланади.

Реконструкция давомида тирбандлик ва йўналишларда қўшимча ўзгаришлар юзага келиши мумкин. Автобуслар ҳаракат вақтида кечикишлар кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг