Валюта курслари 04/08/2025
$1 – 12725.16
UZS – 0.26%
€1 – 14507.95
UZS – -0.02%
₽1 – 158.65
UZS – 0.13%
Қидириш
Ўзбекистон 21/07/2025 Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида 64-сонли йўналиш бўйича ҳаракатланувчи йўловчи автобуси тўлиқ ёнди. Ҳодиса тафсилотлари пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси томонидан эълон қилинди.

20 июль куни соат 12:44 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Бирлик мавзесида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБ хабар келиб тушди.

Ёнғин-қутқарув  экипажлари айтилган манзилга соат 12:50 да етиб бориб, ёнғин соат 12:53 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Аниқланишича, ёнган автобус 18-автопаркка тегишли бўлган. Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва ҳолатнинг барча жиҳатларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг