Валюта курслари 06/08/2025
$1 – 12524.89
UZS – -0.76%
€1 – 14456.23
UZS – -0.96%
₽1 – 156.54
UZS – -1.2%
Қидириш
Ўзбекистон 05/08/2025 Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган эркак қўлга олинди

Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган эркак қўлга олинди

 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. фуқаро ўзини гўёки ДХХ ходими дея таништириб, Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган хусусий корхона номига олиб келинган товарларни Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармасида ишловчи танишлари орқали хеч қандай муаммосиз божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказдириб беришини айтади.

ДХХ ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу ҳожатбарор фуқаро корхона раҳбаридан фирибгарлик йўли билан ҳар бир юк партияси учун 500 АҚШ долларидан жами 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, мазкур шахс корхонага хориждан импорт килинаётган автомобиль эҳтиёт қисмларини божхона расмийлаштирувидан тезлаштириб чиқариб бераётганлигини айтиб, корхона раҳбаридан муқаддам 1000 АҚШ доллари олган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР