Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкентда Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Жазоирнинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Ирқи билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, жорий йилда турли даражадаги икки томонлама тадбирларни ўтказиш режалари муҳокама қилинди.