Валюта курслари 11/08/2025
$1 – 12672.81
UZS – 0.63%
€1 – 14753.69
UZS – 0.38%
₽1 – 158.89
UZS – 0.25%
Қидириш
Иқтисод 11/08/2025 Тошкент вилоятида “Узум сайли” фестивали бўлиб ўтади

Тошкент вилоятида “Узум сайли” фестивали бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 22-23 август кунлари Паркент туманида “Узум сайли” фестивали ташкил этилади.

Тадбирнинг асосий мақсади - сайёҳлар оқимини ошириш, узумчилик ва виночилик йўналишида тажриба алмашиниш, эко туризм маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ҳамда хорижий сармояларни республикага жалб қилишга қаратилган.

Фестивалда республиканинг барча вилоятларидан фермер хўжаликлари, энотуризм йўналишидаги тадбиркорлар ва турли хил табиий ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирок этади.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги ярмаркалари, вино саноатининг халқаро бренд компаниялари кўргазмалари, узумчилик йўналишидаги халқаро конференция ва анжуманлар ўтказилади.

Фестивалнинг маданий қисмидан эса миллий фольклор жамоалари, эстрада санъаткорлари чиқишлари, халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кенг кўламли маданий дастур ўрин олган.

Шу муносабат билан, бўлиб ўтадиган “Узум сайли” халқаро фестивалига туристик ташкилотлар, меҳмонлар, сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли таклиф этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг