Валюта курслари 06/08/2025
$1 – 12524.89
UZS – -0.76%
€1 – 14456.23
UZS – -0.96%
₽1 – 156.54
UZS – -1.2%
Қидириш
Туризм 05/08/2025 Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze Uzbekistan қурилишида шаффофлик ва экологик назоратни таъминлашга ваъда бермоқда

Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze Uzbekistan қурилишида шаффофлик ва экологик назоратни таъминлашга ваъда бермоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти ҳокимлиги Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омбори қирғоғида “Sea Breeze Uzbekistan” дам олиш мажмуасини қуриш бўйича расмий баёнот берди.

Маъмурият Бўстонлиқ тумани Ўзбекистондаги энг салоҳиятли туризм ҳудудларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлади. 2024 йилда туманга 12-миллион нафардан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, уларнинг қарийб 300 минг нафари хорижликлардир. "Бу кўрсаткич ҳудуднинг бугунги кундаги қабул қилиш имкониятидан 4 баробар юқори. Сайёҳлар оқими ўсиб бораётгани, мавжуд меҳмонхона ва дам олиш масканлари етарли эмаслиги эса қатор ноқулайликларга сабаб бўлмоқда." — дея таъкидлади маъмурият.

Вилоят ҳокимлигидан маълум қилишларича, ўтган йили Бўстонлиқда туризм экспорти 325 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Жорий йилнинг июль ойига қадар Бўстонлиққа 230 минг хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Туризмни ривожлантириш орқали даромадларни ошириш Тошкент вилоятининг ўсиш нуқталаридан биридир.

Шу муносабат билан, “Sea Breeze” курорт мажмуаси лойиҳаси доирасида Чорвоқ сув омбори бўйида 577 гектар ер майдони ва унга туташ 3 минг гектарлик ҳудудда кенг қамровли ишлар режалаштирилган. Дам олиш масканлари, чўмилиш ҳавзалари, спорт майдончалари, савдо ва сервис марказлари шулар жумласидан. Шунингдек, халқаро фестиваллар, концертлар ва анжуманлар ўтказишга хизмат қилувчи майдонлар ҳамда икки қирғоқни боғловчи кўприк қурилади.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 10 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши, туризм экспорти 500 миллион АҚШ долларга етиши, чет эллик сайёҳлар оқими эса йилига 5 миллион нафаргача кўпайиши кутилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш жоиз-ки, ҳудуд аҳолисига очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги лойиҳа доирасида тегишли мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

Ҳокимлик лойиҳанинг шаффофлигини таъминлашга тайёрлигини маълум қилди. Лойиҳа амалга оширилишининг барча босқичлари экология, қурилиш, кадастр ва санитария соҳалари бўйича вилоят тузилмалари томонидан тизимли назоратга олиниши таъминланади. Ер участкаларини ажратиш, ижарага бериш ва қайта расмийлаштириш бўйича барча жараёнлар тасдиқланган мастер-режа асосида, экологик талаблар инобатга олинган ҳолда ва очиқ мониторинг шароитида амалга оширилиши назорат қилинади", - дейилади хабарда.

Барча эр эгаларига компенсация кафолатланади. Шунингдек, маъмурият қонунни бузишга, атроф-муҳитга ёки жамоат манфаатларига зарар етказишга уринганларга нисбатан чора кўриши ҳақида огоҳлантирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР