Валюта курслари 04/08/2025
$1 – 12725.16
UZS – 0.26%
€1 – 14507.95
UZS – -0.02%
₽1 – 158.65
UZS – 0.13%
Қидириш
Биржалар 04/08/2025 «Тошкент» фонд биржасининг фойдаси олти ойда 11,2 миллиард сўмга етди

«Тошкент» фонд биржасининг фойдаси олти ойда 11,2 миллиард сўмга етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг I ярим йиллик якунларига кўра, «Тошкент» РФБънинг соф фойдаси — 11,2 млрд сўмни қайд этди. Таққослаш учун, 2024 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич атиги 177,3 млн сўмни ташкил этганди.

Бундай юқори молиявий натижаларга тушумнинг 4,4 млрддан 18,6 млрд сўмгача ўсиши (+320% й/й) ҳамда фоиз шаклидаги даромадларнинг олдинги ярим йилликка нисбатан 1,5 млрддан 4,4 млрд сўмгача кўпайиши сабаб бўлди (189,7% й/й).

Қимматли қоғозлар савдосининг умумий ҳажми 12,02 трлн сўмни ($933,3 млн) ташкил этиб, 2024 йилнинг И ярим йиллигига нисбатан 17 баробарга ошди. Тузилган битимлар сони 214 851 тага етди, шундан 85% биржа котировка варағига киритилган қимматли қоғозлар билан амалга оширилган.

Ўртача кунлик савдо ҳажми эса 97,7 млрд сўмни ($7,59 млн) ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг