Валюта курслари 06/08/2025
$1 – 12524.89
UZS – -0.76%
€1 – 14456.23
UZS – -0.96%
₽1 – 156.54
UZS – -1.2%
Қидириш
Иқтисод 05/08/2025 «Ташкент Инвест» ва SUMEC ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишув имзолади

«Ташкент Инвест» ва SUMEC ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишув имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “SUMEC International Technology & Trade Co., Ltd” компанияси Бошқарув раиси Ху Хайцзин билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида савдо-иқтисодий шерикликни ривожлантириш ҳамда махсус инвестицион платформа яратиш орқали 1 млн. АҚШ долл.дан кам бўлмаган миқдордаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, тижорат биноларини ва инфратузилма объектларини қуриш, компания технологияларини жалб қилган ҳолда саноат зоналарини ривожлантириш, энергетика ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, 2025 йилнинг IV чорагида “Ўзбекистон-Хитой қўшма бизнес-форуми”ни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Якунда Тошкент Инвест Компанияси АЖ ва “SUMEC International Technology & Trade Co., Ltd” компанияси билан умумий қиймати 100 млн. АҚШ долл.лик “Янги Авлод Махсус саноат зонаси”нинг инвестиция салоҳиятини Хитой компаниялари ўртасида тарғиб қилиш, шунингдек, Тошкент шаҳридаги Кичик саноат зоналари ҳудудида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун молиявий ресурсларни жалб қилиш бўйича келишув имзоланди.

Келгусида, икки давлат ўртасида савдони ривожлантириш мақсадида давлат ва хусусий секторнинг биргаликдаги лойиҳаларини ривожлантириш учун ўзаро узвий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР