Валюта курслари 07/08/2025
$1 – 12502.99
UZS – -0.17%
€1 – 14484.71
UZS – 0.2%
₽1 – 155.94
UZS – -0.38%
Қидириш
Ўзбекистон 07/08/2025 Танзила Нарбоева БМТ Бош котибининг Олий вакили Рабоб Фотима билан учрашди

Танзила Нарбоева БМТ Бош котибининг Олий вакили Рабоб Фотима билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни кунларда Ўзбекистон делегацияси Аваза шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасидаги тадбирларда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон делегацияси тадбирларда қатнашиш билан бирга халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда парламентлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Жумладан, Сенат Раиси Танзила Нарбаева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг олий вакили Фатима Рабабхоним билан учрашди.

Фатима Рабабхоним Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеясини юксак баҳолаб, бугунги Сенат фаолиятини дунё мамлакатларининг кўплаб парламентлари учун намуна эканлигини эътироф этди.

Кейинги йилларда Марказий Осиё давлатларининг ўзаро дўстона муносабатлари ҳамда яқин қўшничилик алоқалари давлатлар ва минтақа ривожи, халқлар фаровонлиги учун муҳим аҳамият касб этаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот чоғида минтақамизда ташқи савдо, транспорт ва коммуникация соҳаларидаги имкониятлар ҳамда халқаро даражада ҳамкорликни кучайтириш борасида истиқболли режалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган вазифалар ҳамда БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида қабул  қилинган хужжатларнинг самарали ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг