Валюта курслари 11/08/2025
$1 – 12672.81
UZS – 0.63%
€1 – 14753.69
UZS – 0.38%
₽1 – 158.89
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистон 11/08/2025 Самарқанд вилоятида газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Самарқанд вилоятида газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 10 август куни соат 22:00 да Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, “Шайман” МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шахобчаси ҳудудида автомобилларда ёнғин содир бўлди.

ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:21 да қуршаб олинган ва соат 22:30 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида “KIA BONGO”, “DAMAS” ва “GENTRA” русумли автомобиллар зарарланган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар ҳақида хабар берилмаган. Ҳодиса жойига вилоят ва туман ФВВ бошқармалари раҳбарлари чиқишган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг