Рокосан Ўзбекистонда органик ўғит ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни давом эттиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу йилнинг 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Акрам Алиев «Рокосан» компаниясининг тижорат директори Ярослав Котсак билан учрашди.
Суҳбат давомида компаниянинг мамлакатимизда экологик барқарор қишлоқ хўжалиги технологияларини, хусусан, юқори самарали органик ўғитлар ишлаб чиқариш соҳасини фаол ривожлантиришдаги муваффақиятли фаолияти эътироф этилди.
Томонлар лойиҳалар ва ташаббусларнинг амалга ошириш суръатларини, уларнинг иқтисодий самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятини юқори баҳоладилар. Музокаралар якунида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, истиқболли янги йўналишларни ўрганиш ҳамда аниқ мақсадли натижаларга эришиш учун доимий мулоқотни қўллаб-қувватлаш борасида келишувга эришилди.