Валюта курслари 05/08/2025
$1 – 12621.29
UZS – -0.82%
€1 – 14596.52
UZS – 0.61%
₽1 – 158.44
UZS – -0.13%
Қидириш
Туризм 05/08/2025 Рақобат қўмитаси реклама тўғрисидаги қонунни бузган компаниялар ва Telegram-каналларга жарима солди

Рақобат қўмитаси реклама тўғрисидаги қонунни бузган компаниялар ва Telegram-каналларга жарима солди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материалларнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид берилган рекламалар ўрганилди.

Натижада, Навоий, Самарқанд вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан жами 3 та, яъни "A-HELLO ", "SM Tower Tour" ва "RAYXONA TOUR" МЧЖларнинг туроператорларига нисбатан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштиргани ва бу билан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузгани юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, якунлари бўйича молиявий жарималар қўлланилди.

Шунингдек, Қўмитанинг Фарғона , Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан жами 8 та ("Umra safari 2025", "Makka madina Sayohat", "Saudiyaga Sayohat Muhammadyusuf", "iamalimusim", "IYMONA TRAVEL", "HIKMAT TRAVEL", "Makka va Madinaga Ziyorat") телеграм ва инстаграм каналлари маъмурлари ҳамда "Tashabbus travel" МЧЖ томонидан берилган рекламаларда ҳам юқоридаги каби қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг