Валюта курслари 07/08/2025
$1 – 12502.99
UZS – -0.17%
€1 – 14484.71
UZS – 0.2%
₽1 – 155.94
UZS – -0.38%
Қидириш
Иқтисод 07/08/2025 Рақобат қўмитаси Multinational Mine Group'ни Сингапур компанияси томонидан сотиб олиш бўйича битимни маъқуллади

Рақобат қўмитаси Multinational Mine Group'ни Сингапур компанияси томонидан сотиб олиш бўйича битимни маъқуллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси томонидан Сингапур Республикасида рўйхатдан ўтказилган “Multinational Mining Group Overseas PTE.Ltd.” компанияси томонидан “Multinational Mine Group” МЧЖ ХКнинг 100 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.

“Multinational Mining Group Overseas PTE.Ltd.” компанияси – холдинг компаниялари фаолияти ва корхоналарга инвестициялар киритиш билан шуғулланувчи ташкилот;

“Multinational Mine Group” МЧЖ ХК фойдали қазилмаларни қидириш ва муҳандислик изланишлари соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади.

Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битим товар бозорида рақобатга таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келиниб, аризани қаноатлантириш ва битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг