Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Иқтисод 01/08/2025 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Хидоятов Қирғизистонга ташриф буюрди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Хидоятов Қирғизистонга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Хидоятов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Қирғизистонда бўлиб турибди. Мазкур ташриф Қирғизистонда қурилиш соҳасидаги биринчи давлат органи ташкил этилганининг 100 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй- жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Хидоятов ҳамда Қирғизистон Республикаси Қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Нурдан Орунтаев иштирокида ўтказилган самимий мулоқотда томонларни қизиқтирган қатор масалалар муҳокама этилди.

Эслатим ўтамиз, ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси бир қатор қурилиш объектлари билан танишиши, шунингдек, қурилиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган музокараларда иштирок этиши режалаштирилган.

Қирғизистон Қурилиш вазирлигининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бугун, 1 август куни бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг