Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Protocol Capital Group транспорт ва логистика соҳасидаги лойиҳаларга сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири Илҳом Махкамов Қатарнинг "Protocol Capital Group" инвестиция компанияси ижрочи раиси Аҳмад Абдулла Ал-Жуфайри билан учрашув ўтказди.
Учрашувда томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, хусусан, транспорт инфратузилма лойиҳалари ҳамда соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш борасидаги ташаббусларни муҳокама қилишди.
Мулоқот давомида йўл тармоғини ривожлантириш масалалари ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг турли усуллари, жумладан узоқ муддатли иштирок этиш моделлари кўриб чиқилди.