Валюта курслари 07/08/2025
$1 – 12502.99
UZS – -0.17%
€1 – 14484.71
UZS – 0.2%
₽1 – 155.94
UZS – -0.38%
Қидириш
Иқтисод 07/08/2025 Покистон компаниялари Самарқандда қўй терисини қайта ишлашни йўлга қўяди

Покистон компаниялари Самарқандда қўй терисини қайта ишлашни йўлга қўяди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилоятида Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ҳамда Покистон чарм саноати мутахассислари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. «Ўзчармсаноат» уюшмаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлигида ташкил этилган учрашувда икки томон чарм-пойабзал саноатида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, қўй терисини қайта ишлаш бўйича аниқ режалар ва механизмлар муҳокама қилинди.

Самарқанд вилояти ўзининг географик жойлашуви, чорвачилик салоҳияти ва чарм хомашё базаси билан юқори салоҳиятга эга ҳудудлардан бири ҳисобланади. Ушбу имкониятлар ҳақида учрашувда вилоят ҳокимияти, тегишли вазирликлар ва «Ўзчармсаноат» уюшмаси вакиллари томонидан батафсил тақдимот ўтказилди.

Покистон делегацияси ўз навбатида, айниқса қўй терисига ихтисослашган чарм корхоналари учун ишончли ва барқарор хомашё манбасини излаётганини билдирди.

Покистонликлар Самарқанддаги мавжуд хомашё имкониятларини ўрганар экан, қўй терисининг биринчи нав намуналарини олиб кетиш, уни қайта ишлаш ва сифатини техник мезонлар асосида баҳолашга келишиб олинди.

“Биз бу ерда нафақат хомашё борлигини, балки саноатлаштириш учун тайёр муҳит мавжудлигини ҳам кўрдик. Покистонда маҳсулот сифати текширилиб, техник талабларга мос келса, қайта ишлашни тўғридан-тўғри Ўзбекистон ҳудудида йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқамиз,” — деди делегация вакили.

Шу муносабат билан яқин кунларда Покистондан махсус мутахассислар юборилиши, улар орқали ўз стандартлари асосида терини саралаш ва йиғиш, сўнгра намуналарни Покистонга қайта ишлаш учун олиб кетиш режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг