Валюта курслари 08/08/2025
$1 – 12593.77
UZS – 0.73%
€1 – 14698.19
UZS – 1.47%
₽1 – 158.49
UZS – 1.64%
Қидириш
Иқтисод 08/08/2025 «Ўзелтехсаноат» Хитой компаниялари билан Ўзбекистонда дисплей ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда

«Ўзелтехсаноат» Хитой компаниялари билан Ўзбекистонда дисплей ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов бошчилигидаги делегация Хитойга ишчи ташрифи доирасида 2025 йилги “Shanghai International Display Innovation Expo” халқаро кўргазмасида иштирок этди.

Ушбу кўргазма дисплей технологиялари соҳасидаги илғор ишланмалар ва ҳамкорлик имкониятларини намойиш этувчи етакчи халқаро майдон ҳисобланади.

Ташриф давомида делегация аъзолари Хитойнинг оптоэлектроника саноати вакиллари, жумладан KODA – Хитой оптоэлектроникачилар уюшмаси раҳбарияти билан учрашув ўтказдилар. Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиб, Ўзбекистонда дисплей панелларини ишлаб чиқариш бўйича таклифларни илгари сурдилар.

Шунингдек, кўргазма доирасида дисплей ва электрон компонентлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компаниялар – TCL ва HKC билан бирламчи музокаралар олиб борилди. Потенциал инвестиция лойиҳалари ва технологик трансфер бўйича фикр алмашилди.

Мазкур ташриф электротехника саноатида юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, янги иш ўринларини яратиш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган истиқболли ташаббус бўлиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг