Валюта курслари 07/08/2025
$1 – 12502.99
UZS – -0.17%
€1 – 14484.71
UZS – 0.2%
₽1 – 155.94
UZS – -0.38%
Қидириш
Иқтисод 07/08/2025 «Ўзелтехсаноат» ва  China Electronics Corporation ўртасида стратегик ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

«Ўзелтехсаноат» ва  China Electronics Corporation ўртасида стратегик ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов Хитойга хизмат сафари доирасида мамлакатнинг етакчи электроника компанияларидан бири —  China Electronics Corporation (СEС) вице-президенти Янг Лиминг билан учрашди.

China Electronics Corporation (СEС) — Хитойнинг электроника ва ахборот технологиялари соҳасидаги энг йирик конгломерати ҳисобланади. СEС таркибида бугун 660 дан ортиқ қўшма корхона мавжуд. Улар қаторига СEС Панда, Great Wall Technology и China Software & Service Co. ва бошқалар киради. Умумий ходимлар сони 130000 нафардан ошади. СEС 14 йилдан ортиқ вақт мобайнида  Fortune Global 500 рўйхатига кириб келмоқда, 2024 йилда эса дунёдаги энг йирик компаниялар орасида 435-ўринни эгаллади. СEС «Рақамли Хитой» ва «Хитойда ишлаб чиқарилган-2025» миллий стратегияларини амалга оширишда етакчи ҳисобланади. Унинг маҳсулотлари ва ечимлари дунёдаги 60 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинади.

Музокараларда замонавий электроника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, илғор технологияларни трансфер қилиш, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистонда СEС билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ҳамда электротехника соҳасида узоқ муддатли стратегик шерикликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг