«Ўзелтехсаноат» уюшмаси Xiaomi компанияси билан Ўзбекистонда янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов бошчилигидаги делегация ҳозирда Хитойда хизмат сафарида бўлиб турибди. Ташриф давомида Уюшма раҳбарияти Хитойнинг етакчи технологик гигантларидан бири — Xiaomi компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Музокараларда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, Ўзбекистонда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Делегация таркибидаги вакиллар, шунингдек, Хитойда ишлаб чиқариш жараёнлари, илғор технологиялар ва саноат экотизими билан танишдилар.
Xiaomi билан бошланган ушбу музокаралар яқин келажакда Ўзбекистоннинг технологик секторида янги босқични бошлаб бериши кутилмоқда.