Валюта курслари 08/08/2025
$1 – 12593.77
UZS – 0.73%
€1 – 14698.19
UZS – 1.47%
₽1 – 158.49
UZS – 1.64%
Қидириш
Иқтисод 07/08/2025 Ўзбекистонда шаффоф такси бозори айланмаси 7 ойда 5 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда шаффоф такси бозори айланмаси 7 ойда 5 трлн сўмдан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–июль ойларида шаффоф такси бозори айланмаси 5 триллион сўмдан ортиқни ташкил этди. Бу ҳақда Cолиқ қўмитаси хабар берди.

Ушбу давр мобайнида солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграция қилинган 215 та агрегатор орқали жами 262,2 миллионта йўлўвчи ташаш амалга оширилган (2024 йилда бундай агрегаторлар сони 155 та эди).

Жами айланманинг 3,6 трлн сўми ёки 72,2 фоизи нақд тўловлар ҳиссасига тўғри келса, 1,4 трлн сўми ёки 27,8 фоизи нақдсиз тўловлар ҳиссасини ташкил этди. Бир поездканинг ўртача қиймати 19 077 сўмни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан бироз юқори (18 456 сўм эди).

Агрегаторлар хизматидан тахминан 457,3 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар фойдаланмоқда. Уларнинг 257 629 нафари (56,3%) 30 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар, 166 207 нафари (36,3%) 30 ёшдан кичиклар ва 33 477 нафари (7,3%) 50 ёшдан катталардир. Шунингдек, тизимда 3 480 нафар аёл ҳайдовчилар ҳам фаолият юритмоқда.

Ҳайдовчиларнинг 7 ойлик даромадлари қуйидагича тақсимланган: 1,8 минг киши 100 миллион сўмдан кўп даромад олган, 19,1 минг киши — 50 миллиондан 100 миллион сўмгача, 113,7 минг киши — 10 миллиондан 50 миллион сўмгача, 59,4 минг киши — 5 миллиондан 10 миллион сўмгача, 122,8 минг киши — 1 миллиондан 5 миллион сўмгача ва 140,2 минг киши — 1 миллион сўмдан кам даромад олган.

Энг оммалашган автомобиллар Cobalt (23,5%), Nexia (21,5%) ва Lacetti (16,9%) ҳисобланади. Электромобиллар автопаркнинг 1,8 фоизини ташкил этади.

Автомобилларнинг ёши бўйича тақсимоти қуйидагича: 1 йилгача — 2,1%, 1 йилдан 3 йилгача — 16,4%, 3 йилдан 5 йилгача — 42,5%, 5 йилдан 10 йилгача — 11,3%, 10 йилдан катта — 27,7%.

7 ой мобайнида агрегаторлар томонидан бюджетга 98,8 миллиард сўм солиқ тўланган бўлиб, шундан 55,4 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғи ҳиссасига тўғри келади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг