Ўзбекистонда Германия капитали иштирокидаги корхоналар сони ортиб бормоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига мамлакатда Германия капитали иштирокида 223 та корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 100 таси қўшма корхона, 123 таси эса тўлиқ хорижий корхона ҳисобланади.
Жорий йил бошидан буён бундай корхоналар сони 13 тага кўпайган.
Энг кўп Германия капитали иштирокидаги корхоналар Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган — 156 та. Тошкент вилоятида — 21 та, Самарқанд вилоятида — 15 та, Фарғона вилоятида — 8 та, Бухоро вилоятида — 6 та, Наманган вилоятида — 5 та, Жиззах ва Қорақалпоғистон Республикасида — 3 тадан, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида — 2 тадан, Андижон вилоятида — 2 та корхона фаолият кўрсатмоқда.