Валюта курслари 13/08/2025
$1 – 12509.83
UZS – -0.63%
€1 – 14520.16
UZS – -0.93%
₽1 – 156.55
UZS – -0.69%
Қидириш
Ўзбекистон 12/08/2025 Ўзбекистонда блогерлар букмекерлик хизматларини реклама қилгани учун жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда блогерлар букмекерлик хизматларини реклама қилгани учун жавобгарликка тортилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси томонидан ахборот ресурслари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган рекламаларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан тизимли ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган ўрганишларда ижтимоий тармоқларда бир неча юз минглаб кузатувчиларига эга бўлган блогерлар ўзларига тегишли саҳифаларда букмекерлик хизматларини реклама қилаётган ҳолатлари кузатилган.

Хусусан, “Melbet” букмекерлик товар белгисидан фойдаланган, шунингдек қимор ўйинларини тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари орқали жойлаштирилган видео-роликлар қуйидаги шахсларга тегишли эканлиги аниқланди:

фуқаро Шамсиддинов Амирхон Ўткир ўғли (amirxon_uzbek);

фуқаро Илёсов Дониёр Маъруф ўғли (donik_krash).

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан блогерлар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиб, тегишли ҳужжатлар судга юборилди.

Қўмита эслатади: Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги Қонунига кўра, мамлакат ҳудудида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланади. Бундай фаолиятни реклама қилиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг