Валюта курслари 04/08/2025
$1 – 12725.16
UZS – 0.26%
€1 – 14507.95
UZS – -0.02%
₽1 – 158.65
UZS – 0.13%
Қидириш
Ўзбекистон 24/07/2025 Ўзбекистонда аттестатдаги баҳолар олий таълим муассасаларига қабулда инобатга олинмайди

Ўзбекистонда аттестатдаги баҳолар олий таълим муассасаларига қабулда инобатга олинмайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мактаб аттестатларидаги баҳолар абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнида ҳисобга олинмайди. Бу ҳақда юрист Хушнудбек Хўжабердиев 2025 йил 19 июлдаги Президент қарорига таяниб маълум қилди.

Ҳужжатга кўра, 2021 йил 19 ноябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори ўз кучини йўқотган деб топилди. Унга биноан, илгари мактабдаги баҳоларни университетга киришда ҳисоблаш тартиби жорий қилиниши режалаштирилган эди.

Дастлабги режага кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларнинг аттестатларига сўнгги олти йиллик мажбурий таълимдаги ўртача баҳолари киритилиши, ва ушбу ўрта балл олийгоҳга кириш имтиҳон натижаларига қўшилиши керак эди.

«Масалан, агар абитуриент имтиҳонда 130 балл тўпласа, аттестатдаги ўртача баҳосига қараб натижага 3, 4 ёки 5 балл қўшилиши мумкин эди», — деб изоҳлади Хўжабердиев.

Гарчи мазкур қоида расман тасдиқланган бўлса-да, уни 2023 йилда амалиётга жорий этиш икки йилга кечиктирилган эди. Энди эса бу ташаббусдан тўлиқ воз кечиш тўғрисида қатъий қарор қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг