Валюта курслари 08/08/2025
$1 – 12593.77
UZS – 0.73%
€1 – 14698.19
UZS – 1.47%
₽1 – 158.49
UZS – 1.64%
Қидириш
Ўзбекистон 08/08/2025 Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 2025-йил 8-август куни, маҳаллий вақт билан соат 08:58 да Ўзбекистон ҳудудида 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Ер силкинишларининг эпицентри Андижон вилояти Марҳамат туманида, 15 км чуқурликда жойлашган (координаталар: 40,55° шим. кенг., 72,26° шарқ. узун.). Эпицентрда силкиниш кучи 4 баллни ташкил этган.

Сейсмологлар маълумотига кўра, ер қимирлаш қуйидаги ҳудудларда сезилган:

Андижон вилояти — 3 балл (эпицентрдан 29 км)

Фарғона вилояти — 2–3 балл (45 км)

Наманган вилояти — 2 балл (72 км)

Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқ томонга 268 кмни ташкил этади.

Жабрланганлар ёки вайрон бўлиш ҳолатлари ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг