Валюта курслари 08/08/2025
$1 – 12593.77
UZS – 0.73%
€1 – 14698.19
UZS – 1.47%
₽1 – 158.49
UZS – 1.64%
Қидириш
Иқтисод 08/08/2025 Ўзбекистон ва “Vostok Distribyutsiya” Россияга электр жиҳозларини экспорт қилиш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва “Vostok Distribyutsiya” Россияга электр жиҳозларини экспорт қилиш масаласини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмаси томонидан Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси ва Савдо ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган хизмат сафари доирасида Россиянинг “Vostok Distribyutsiya” компанияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокараларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Россия бозорига етказиб бериш, экспорт ҳажмларини босқичма-босқич ошириш ва истиқболли ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирар экан, бу ташриф икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун муҳим имконият бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР