Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Туркманистон халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Транспорт вазири Илҳом Махкамов Туркманистон автомобиль транспорти вазири Бегенч Аннадурдиев ҳамда Туркманистон темир йўл транспорти вазири Маммет Акмаммедов билан музокаралар ўтказди.
Томонлар автомобиль ва темир йўл ташувлари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Туркманистон денгиз портларидан фойдаланган ҳолда халқаро мультимодал транспорт йўлакларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.