Валюта курслари 06/08/2025
$1 – 12524.89
UZS – -0.76%
€1 – 14456.23
UZS – -0.96%
₽1 – 156.54
UZS – -1.2%
Қидириш
Ўзбекистон 21/04/2016 Ўзбекистон ва Россия ТИВлари Президентлар учрашувига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Россия ТИВлари Президентлар учрашувига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Россия Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Москвага бўладиган ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилишди.

Мазкур учрашув 2016-йилнинг 21-апрель куни Москва шаҳрида ўтказилди. Учрашувда Россия томонидан Григорий Карасин ва Ўзбекистон томонидан Саидикром Ниёзхўжаевлар иштирок этишди.

Томонлар Ўзбекистон-Россия муносабатларини ўз ичига олган кун тартибидаги долзарб масалаларни, юқори даражада ўтиши кутилаётган Ўзбекистон-Россия учрашувига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Москвага бўладиган ташрифи апрель ойига режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР